Сайфулло Соипов учун ўлим жазоси талаб қилинмоқда
(last modified Sat, 29 Sep 2018 05:45:44 GMT )
сентябр 29, 2018 10:45 Asia/Tashkent
  • Сайфулло Соипов
    Сайфулло Соипов

Америкалик прокурорлар бу мамлакатда теракт содир этишда айбланаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов учун ўлим жазосини талаб қилмоқчи.

РИАНовости хабарига кўра, ўтган йил октябр ойида Нью-Йоркда теракт содир этганликда айбланаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов устидан тергов жаарёни давом этмоқда.

Илгарироқ АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter ижтимоий тармоғида Нью-Йоркдаги теракт ижрочиси ўлим жазосига маҳкум этилиши кераклиги ҳақида ёзган эди.

Нью-Йоркда 2017 йил 31 октябр куни Манхэттен туманининг жануби-ғарбий қисмида юк машинаси велосипед йўлакчасига чиққан. Ҳайдовчи - Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов, ўз йўлида велосипедчиларни босиб бир неча кўча бўйлаб ҳаракатланган. Юк машинаси, шунингдек, мактаб автобусига бориб урилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи кўчага пейнтбол тўппончаси билан чиққан, полиция ходимлари унга қарата ўқ узишган ва гумонланувчи касалхонага ётқизилган.