Гулнора Каримованинг қизи Лондонга учиб кетди
Гулнора Каримованинг қизи-Имон Тошкентдан Лондонга учиб кетган.
Ўзбекистон собиқ президентининг невараси, Гулнора Каримованинг қизи - Имон Каримова ўтган жума куни Тошкентдан Лондонга учиб кетган кўринади. Буни унинг Instagram Stories («ҳикоялар»)даги фотосуратлар тарихидан кўриш мумкин. Суратлар 24 соатдан сўнг автомотик равишда ўчирилади деб хабар қилган Фарғона.ру
Хабарга кўра, Фотосуратларнинг бирида Имон Каримовага тегишли “Ўзбек ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Лондондаги Хитроу аэропортига учиб борадиган HY201 рейсига ўтириш талони муҳрланган. Сана: 28 сентябрь 16:20.
Эслатиб ўтамиз, Лондонда Имоннинг акаси - Ислом Каримов истиқомат қилади. Норасмий маълумотларга кўра, уларнинг онаси - Гулнора Каримовага нисбатан ноқонуний равишда катта миқдорда пулларни ўзлаштирганлик учун тергов ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бир неча Европа мамлакатларида ҳам Гулнора Каримовага нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.
Имон Каримова узоқ вақт Тошкентда “четга чиқарилмас шахс” сифатида яшаган. Унинг акаси Исломни ҳам Тошкентга киритмайдилар.