Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди тор доирада учрашув ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38151-Шавкат_Мирзиёев_ва_Нарендра_Моди_тор_доирада_учрашув_ўтказди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. 
(last modified 2018-10-01T11:15:07+00:00 )
октябр 01, 2018 16:15 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди тор доирада учрашув ўтказди
    Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди тор доирада учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилганди.