Самарқандда 10 тонна пахта ёниб кетди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38171-Самарқандда_10_тонна_пахта_ёниб_кетди
18 сентябрь куни тунги соат 1 :15 да Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани «Саловат» маҳалла фуқаролар йиғини Саловат қишлоғи ҳудудида жуда катта ва аянчли кўринишдаги ёнғин содир бўлди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
октябр 02, 2018 06:58 Asia/Tashkent
  • 10 тонна пахта ёниб кетди
    10 тонна пахта ёниб кетди

18 сентябрь куни тунги соат 1 :15 да Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани «Саловат» маҳалла фуқаролар йиғини Саловат қишлоғи ҳудудида жуда катта ва аянчли кўринишдаги ёнғин содир бўлди.

Пахтадан саралаб олинган 50 той қимматбаҳо саноат хом­ашёси белгиланган манзилга етиб бормасдан ёниб, кул бўлди,  хабар берган Дарё.уз

Халқимизда  «ўт балосидан, сув балосидан худо асрасин» деган гап бор, – дейди ўзини Нарпай туман Ёнғин хавфсизлиги инспекториман деб таништирган Бекзод Носиров. — Жиззах текстиль корхонасидан қўшни Туркманистон Республикаси орқали хорижга экспорт учун жўнатилаётган пахта толаси юкланган, магистралда ҳаракатланаётган давлат рақами 70/654 WАА бўлган юк автомашинасининг юкхонасида содир бўлган ёнғин бўйича бизга воқеа жо­йидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан хабар келиб тушди.

Ёнғинни бартараф этиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилди. Лекин, кучли ёнғин сабаб 50 той пахта хом ашёсининг ҳар бир тойи, тахминан, 200 килограмм­дан келганида, жами 10 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси бир зумда кулга айланди -қолди.  Бу, албатта, аянчли ҳолат

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.