Ўзбекистонда пропан нархлари 15,4 % га арзонлашди
октябр 03, 2018 12:02 Asia/Tashkent
Стат.уз сайтига кўра, 9 ой давомида автомобиллар учун ёқилғи нархларининг ўсиши умумий инфляциянинг 0,4 ф.д.да кўтарилишига сабаб бўлди.
Ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида юзага келаётган ҳолатлар ва биржа савдоларида шаклланаётган нарх ўзгаришлари таъсири натижасида ўтган давр мобайнида пропан 48,8 %га, метан 24,1 %га қимматлашди.
Сентябрь ойида пропан нархлари 15,4 %га арзонлашиб, метан нархи эса аксинча 1,6 %га қимматлашди.