Мирзиёев: электр энергия соҳасини ривожлантириш шарт
(last modified Thu, 04 Oct 2018 07:53:57 GMT )
октябр 04, 2018 12:53 Asia/Tashkent
  • электр энергия соҳаси
    электр энергия соҳаси

Шавкат Мирзиёев иштирокида электр энергетикасидаги ишлар аҳволини чуқур таҳлил қилиш, соҳани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўткказилди.

Президент.уз сайтига кўра, электр энергетикаси иқтисодиётнинг “мотори” бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, умуман ҳаётни бу соҳасиз тасаввур этиб бўлмайди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Мамлакатимизда жами 14 минг мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд бўлиб, шундан 86 фоизи иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади.

Бироқ, иссиқлик электр станциялари қувватларининг 84 фоизи қарийб ярим аср аввал ишга туширилган бўлиб, мавжуд қувватлар бор-йўғи 83 фоизга ишламоқда.

Ривожланган давлатларда 1 киловатт энергия ишлаб чиқариш учун 240-260 грамм ёқилғи сарфланса,  Ӯзбекистондаги айрим станцияларда 2 баробар кўп ёқилғи сарфланади.

Иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб 2030 йилга бориб 20 минг мегаваттга етади.

Оддий мисол, Туркияда 60 фоиз, Кореяда 20 фоиз электр энергияси хусусий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда эса ҳанузгача хусусий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини энерготизимга қабул қилиш масаласи ҳал этилмаган.

Ёрлиқ