Ўзбекистонлик спортчи Осиё рекордини ўрнатди
октябр 08, 2018 10:47 Asia/Tashkent
Параосиё ўйинларида иштирок этаётган яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медаль соҳибига айланди
Камолахон Абдуллаева узунликка сакраш, Александр Свечников найза улоқтириш баҳсларида ғолиб чиқиб, терма жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйишди.
Маълумот учун, Камолахон Абдуллаева Параосиё ўйинларида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича чемпионликни қўлга киритган дастлабки спортчи бўлди.
Мусобақаларнинг биринчи кунида ўзбекистонлик тўрт нафар атлет сузиш баҳсларида 2 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритганди. Шу тариқа, ҳозирга келиб Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 4 тага етди.
Ёрлиқ