Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори билан учрашди
октябр 09, 2018 11:22 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев кеча Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида ушбу ташкилот Бош директори Одри Азуле билан учрашиб мулоқот қилди.
Бугунги кунда ЮНЕСКОга 195 та мамлакат аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон ташкилотга 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган.
Презитдент.уз сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикасига расмий ташриф ЮНЕСКОдаги учрашувдан бошлангани чуқур маъно ва муҳим аҳамиятга эга эканини, Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот билан ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Одри Азуле Ўзбекистон раҳбарини ташрифи билан самимий қутлаб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ривожида ушбу учрашув ғоят муҳимлигини қайд этди.
Ёрлиқ