Ўзбекистонлик дзюдочилар яна 1 та олтин ва 2 та кумуш қўлга киритилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38466-Ўзбекистонлик_дзюдочилар_яна_1_та_олтин_ва_2_та_кумуш_қўлга_киритилди
Параосиё ўйинларида бугун Ўзбекистоннинг 4 вакили медаллар учун кураш олиб борди, улардан 3 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.
(last modified 2018-10-09T10:04:45+00:00 )
октябр 09, 2018 15:04 Asia/Tashkent
  • яна 1 та олтин ва 2 та кумуш
    яна 1 та олтин ва 2 та кумуш

Параосиё ўйинларида бугун Ўзбекистоннинг 4 вакили медаллар учун кураш олиб борди, улардан 3 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кун.уз сайтига кўра, -73 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Феруз Саидов жанубий кореялик Сеунгжун Янг билан бўлган баҳсда жароҳат олди ва кумуш медаль билан кифояланди. -81 кг вазн тоифаси вакили Нурбек Мирзаев ҳам олтин медаль учун кечган баҳсда жанубий кореялик рақибга дуч келди. Нурбек Юнгмин Ли билан баҳсда ғолиб чиқиб, чемпионга айланди.

Дзюдо бўйича аёллар ўртасидаги мусобақаларда -57 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Нафиса Шерипбаева ҳал қилувчи жангда хитойлик Лин Жилианга мағлуб бўлди ва делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.

Шу тариқа, 9 октябрда Ўзбекистон вакиллари ҳозирча 2 та олтин ва 2 та кумуш медалларини жамғаришга муваффақ бўлди. Умумий ҳисобда медаллар сони 25 тага етди, шундан 15 таси олтин.