Шошилинч! Боғчада 32 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарланди
-
Мактабгача таълим вазирлиги
Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб чиқмоқда.
Маълумот вазирликка етиб келгач, МТВ мутахассисларидан иборат комиссия дарҳол воқеа жойига йўл олди, дейилади вазирликнинг Facebook’даги саҳифасида.
Қайд этилишича, жойда Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳам иш олиб бормоқдалар. Жиддий ҳолатлар қайд этилмаган, ҳозирги вақтда икки нафар тарбияланувчи касалхонадан уйга қўйиб юборилган, қолган болаларни ҳам уйга қўйиб юбориш ишлари давом этмоқда.
Болалар тиббий кўрик ва лаборатория назоратидан ўтказилди. Ушбу суриштирув натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади. Келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, дейилади хабарда.