Биринчи АЭС қаерда қурилишини биласизми?
Ўзбекистондаги биринчи АЭС Тўдакўл яқинида қурилади
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигидаги атом электр станцияси (АЭС) Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасида жойлашган Тўдакўл сув омбори яқинида қурилади. Бу ҳақда «Kun.uz» мухбири Ўзбекистон Фанлар академияси Ядровий физика институти директори ўринбосари Илҳом Содиқовга асосланиб хабар берди.
Унинг айтишича, аввалига АЭС учун Ўзбекистон бўйлаб 70та майдон, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ташқари Фарғона водийси ҳамда Сурхондарё вилоятидаги нуқталар ўрганилган, шу йилнинг мартида 10та ҳудуд танлаб олинган. Якунда сараланган вариантлар орасидан Тўдакўл кўли варианти танланган.
Илҳом Содиқов Тўдакўлни АЭС қурилиши учун зарур ресурслар етказиб берилишига энг қулай, хавфсизлик жиҳатидан энг маъқул жой сифатида таърифлаган.