Ўзбекистон термасининг энг ёш аъзоси бронза соҳиби бўлди
октябр 11, 2018 12:06 Asia/Tashkent
Аргентинада ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида давомида 10 октябрь кунги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси иккита медаль қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Кун.уз сайтига кўра, кунги беллашувларда гимнастика бўйича микст мусобақаларида Индира Ўлмасова бронза медали соҳибасига айланди.
Миллий олимпия қўмитаси берган маълумотга кўра, 14 ёшли ушбу атлет Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш спортчиси саналади.