Гулнора Каримованинг қизи Имон Ўзбекистонга қайтган
октябр 13, 2018 16:32 Asia/Tashkent
Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова Лондондан Ўзбекистонга қайтганини маълум қилди, деб ёзади Repost.
Ўзбекистонни сентябрь охирида тарк этган Имон 10 кундан кўпроқ Лондонда бўлган.
Ўшанда Ўзбекистон Бош прокуратураси Имоннинг Ўзбекистондан чиқишига ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмаслигини маълум қилган эди.
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом ҳам Лондонда яшайди.
Ўзбекистондан чиқиб кетганидан сўнг Имон журналистлардан жуда кўп сўров бўлгани ва ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни истамаслигини ҳам айтиб ўтган эди.
Ёрлиқ