Ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38608-Ўзбекистонлик_Кумушхон_Файзуллаева_ўсмирлар_Олимпиадаси_чемпиони_бўлди
Буэнос-Айрес шаҳрида ўтаётган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳслар якунига етди.
(last modified 2018-10-13T12:58:33+00:00 )
октябр 13, 2018 17:58 Asia/Tashkent
  • Кумушхон Файзуллаева
    Кумушхон Файзуллаева

Буэнос-Айрес шаҳрида ўтаётган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳслар якунига етди.

Унда Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига иккинчи олтин медални тақдим этди.

Кумушхон даст кўтаришда 94 кг, силтаб кўтаришда 124 кг, умумий ҳисобда эса 218 кг натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.