2018 йил давомида Ўзбекистонда 553,4 минг нафар бола туғилган
Жорий йил ичида Ўзбекистонда 553,4 минг нафар бола туғилгани аниқланди.
Туғилиш коэффициенти ҳар 1000 кишига 22,5 промиллени ташкил этади деб хабар бермоқдпа Турон 24.
Хусусан, туғилган ўғил болалар 289,3 минг нафарни, қиз болалар сони эса 264,1 мингтани ташкил этади.
Энг кўп туғилиш Самарқанд (71,9 минг), Қашқадарё (59,3 минг) ва Фарғона (58,7 минг) вилоятларига тўғри келади.
Энг кам туғилиш эса Навоий (15,9 минг) ва Сирдарё (13,3 минг) вилоятларига тўғри келади.
Ўтган тўққиз ой ичида бир ёшгача бўлган болалар ўлими эса 5,6 мингни ташкил этган. Уларнинг кўп қисми онанинг ҳомиладорлик давридаги муаммолар сабабли (60,8 фоиз), нафас олиш йўллари хасталиклари орқали (16,6 фоиз), туғма патология (11,7 фоиз) ва турли инфекциялар (4,4 фоиз) туфайли вафот этишган