Нега Қозоғистонга Ўзбекистондан келтирилган хурмо киритилмади?
-
хурмо
Қозоғистон Ўзбекистондан келтирилган 2,5 тонна хурмони ўз ҳудудига киритмади.
Спутник сайтига кўра, Қозоғистонда уч кун муддат ичида қатор республикалардан келтирилган карантин остига тушган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди.
2018 йил 10-12 октябрь кунлари давомида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан 29 та ноқонуний олиб кириш ҳолатда жами 165,5 тонна карантин остида тушган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди. Маҳсулотлар Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келтирилган”, - дейилган вазирлик хабарида.
Текширув вақтида Ўзбекистондан келтирилган 2,5 тонна хурмода карантин объект (Pseudococcus comstocki, Kuwana) борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди.