Тошкентда Россиянинг етакчи олийгоҳлари филиаллари очилади
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи бунинг яққол мисолидир, унинг ташрифи олдидан бўлиб ўтаётган форум эса икки мамлакатнинг таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ва охир-оқибат давлатлараро муносабатларнинг чуқурлашуви йўлида хизмат қилишга йўналтирилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада фаоллашиб, тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни инобатга олишга асосланган узоқ муддатли стратегик ва кенг қамровли ҳамкорликнинг ёрқин намунасига айланди.
18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Россия таълим форуми сессиялари доирасида умумий ҳисобда 127 та келишув имзоланиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида Россиянинг етакчи олийгоҳларидан бири Москва давлат халқаро муносабатлар институти ("МГИМО") филиалини ташкил қилиш, Тошкент кимё-технология институти базасида эса Россиянинг Д.И.Менделеев номидаги кимё-технология университети филиалини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Форум доирасида шунга доир ҳужжатлар имзоланади.
Шунингдек, таълим форуми давомида "МИФИ" миллий тадқиқот ядровий университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ўртасида уч томонлама шартнома имзоланади.
Таъкидлаш жоизки, 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтади. Форумда икки мамлакат президент маъмуриятлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Россия Федерацияси таълим ва илм-фан вазири ҳамда икки давлат олийгоҳларининг 80 дан ортиқ ректори иштирок этади.