Президент администрациясида янги тайинловлар
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38763-Президент_администрациясида_янги_тайинловлар
Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
октябр 18, 2018 08:08 Asia/Tashkent
  • Президент администрациясида янги тайинловлар

Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Болиев Президент администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига тайинланган.

Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Ҳасанбаев президент администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига тайинланган.

Адлия вазирлигининг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Бобур Каримов президент администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланган.