Ўзбекистон Тожикистонга самосвал етказиб бермоқчи
(last modified Thu, 18 Oct 2018 11:26:11 GMT )
октябр 18, 2018 16:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Тожикистон
    Ўзбекистон Тожикистон

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган МАН самосваллари Тожикистонга экспорт этила бошланади.

Спутник сайтига кўра, “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ Тожикистондаги “Синов механика заводи” ЁАЖ билан компания қиймати 1,4 миллион долларига тенг 14 дона MAN самосвалини етказиб бериш бўйича контракт тузган.

Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар (тупроқ, шағал, қум, майда тош, асфальт-бетон ва ш.к.) ташишга мўлжалланган.

Ёрлиқ