Россия пойтахтида Ислом Каримов ҳайкали очилди
Россия пойтахти Москва шаҳрида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди.
Спутник сайтига кўра, очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон биринчи президентининг рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари қатнашди.
Россия томонидан Совет Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Николай Федоров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин, Москва мэри ўринбосари Александр Горбенко ва диний ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали муаллифи – британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй.
Ҳайкал Москвадаги “Полянка” метро бекати ва Ўзбекистон элчихонаси яқинида Ислом Каримов номли хиёбонда жойлашган