Ўзбекистонда ЯИМ 30 миллиард долларга яқинлашди
(last modified Fri, 19 Oct 2018 10:49:45 GMT )
октябр 19, 2018 15:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Жорий йилнинг уч кварталида Ўзбекистон ЯИМ-и 29,8 миллиард долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотлар ишлаб чиқариш (ЯИМ) 2018 йилнинг уч кварталида 244,3 трлн сўмни ($29,8 млрд) ташкил этди ва бу ўтган йилга таққослаганда 5,2% га кўпдир.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7 433 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 % га юқоридир.

Ташкилот мутахассисларининг фикрига кўра, ўсиш суръати иқтисоднинг асосий тармоқларидаги ижобий ўзгаришлар билан изоҳланади. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 86,3 % ини ташкил этди ва 5,3 % га ўсди ва у 210,9 трлн сўм ($25,8 млрд) ташкил этди. Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 13,7 % ни ташкил этди ва 4,5 % даражасида ўсиш қайд этилди.

Ёрлиқ