Путин: Ўзбекистонда ҳарбий техника ишлаб чиқаришга тайёрмиз
(last modified Fri, 19 Oct 2018 11:20:30 GMT )
октябр 19, 2018 16:20 Asia/Tashkent
  • ҳарбий техника ишлаб чиқариш
    ҳарбий техника ишлаб чиқариш

Владимир Путин Россия Ўзбекистонда ҳарбий техника ишлаб чиқаришни бошлашга тайёрлигини маълум қилди.

Кун.уз сайтига кўра, «Биз ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз, бунда нафақат қурол-яроғ ва замонавий техникани етказиб бериш, балки ушбу техникани Ўзбекистон ҳудудида ва корхоналарида биргаликда ишлаб чиқариш ҳам назарда тутилади», - дея маълум қилди Путин.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, РФ қурол-яроғини етказиб бериш «истисно тарзида» Россия ички нархларида амалга оширилмоқда.

«Бизда бошқа кўплаб йўналишлар ҳам мавжуд. Биз рўй бераётган барча нарсани жиддийлик билан таҳлил қиламиз ҳамда сизнинг ўтган йил 4 апрель куни Россия Федерациясига амалга оширган ташрифингиз давомида белгилаб олинган барча йўналишлар бўйича олдинга қараб ҳаракатланамиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Россия Федерацияси президенти.