Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берилди
(last modified Fri, 19 Oct 2018 11:32:03 GMT )
октябр 19, 2018 16:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Шавкат мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистондаги биринчи АЭС лойиҳасини амалга оширилишига старт беришди.

Спутник сайтига кўра, Телекўприк доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин лойиҳанинг амалга оширилишига старт беришди.

lБугун,  19 октябрь Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши лойиҳасининг амалга оширилишини бошлаб беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Тадбир бўлғуси атом электр станциясини қуриш учун майдон танлашда муҳандислик тадқиқотларининг бошланишини белгилаб берди.

АЭСнинг қурилиш лойиҳаси ССЭР-1200 русумдаги реакторлар билан жиҳозланган иккита энергоблокнинг қурилишини ўз ичига олади. Мазкур энергоблоклар 3+ авлодига тегишли бўлиб, замонавий технологияларнинг ишончлилигини сезиларли даражада оширган ҳолда, АЭХАнинг замонавий хавфсизлик талабларига тўла жавоб беради.