Мирзиёев ва Путин Сариоғочда Назарбоев билан учрашишди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38854-Мирзиёев_ва_Путин_Сариоғочда_Назарбоев_билан_учрашишди
Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентлари 20 октябрь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон)нинг Сариоғоч шаҳрида норасмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
октябр 20, 2018 17:14 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва  Путин Сариоғочда  Назарбоев билан учрашишди

Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентлари 20 октябрь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон)нинг Сариоғоч шаҳрида норасмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Нурсултан Назарбоев савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатлар юзасидан ўзаро фикр алмашган. Шунингдек, учала давлатнинг МДҲ ва бошқа халқаро тузилмалардаги ҳамкорлиги муҳокама қилинган.

«Шу билан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлади», — дейилади «Turon 24» ахборотида.