Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
октябр 21, 2018 09:46 Asia/Tashkent
Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.
“Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида 20 та ҳужжат имзоланди”, дейилади хабарда.
Давлат раҳбарлари норасмий учрашув ҳам ўтказди.
“Президент Владимир Путин Россияга жўнаб кетди. Уни президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди”, дейилади президент матбуот хизмати томонидан.