Қорақалпоғистонда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида беш киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38953-Қорақалпоғистонда_nexia_ва_cobalt_тўқнашуви_оқибатида_беш_киши_ҳалок_бўлди
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 22 октябрь тонгида бир неча кишининг ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
(last modified 2018-10-23T06:58:31+00:00 )
октябр 23, 2018 10:37 Asia/Tashkent
  • Қорақалпоғистонда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 22 октябрь тонгида бир неча кишининг ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Хабарда келтирилишича, 22 октябрь куни соат 8:05 атрофида «Бухоро—Нукус—Беруний» йўлининг Беруний туманидан ўтган 680-километрида Nexia ва Cobalt русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ юз берган.

Nexia автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиши оқибатида, қарши томондан келаётган Cobalt’га урилган.

«ЙТҲ натижасида беш нафар фуқаро вафот этган ва яна беш нафар фуқаро тан жароҳати олган», — дейилади ФВВ ахборотида. Жароҳат олганлар Беруний туман касалхонасига ётқизилган; уларнинг жорий аҳволи ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Қайд этишларича, содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.