Тошкентда эр-хотин ис газидан ҳалок бўлди
(last modified Tue, 23 Oct 2018 09:45:44 GMT )
октябр 23, 2018 14:45 Asia/Tashkent
  • эр-хотин  ҳалок бўлди
    эр-хотин ҳалок бўлди

18 октябрь куни Янги йўл тумани «Кенг кичик» МФЙ Фаровон кўчаси 12-уйда истиқомат қилиб келган 2 нафар фуқаро (эр-хотин) ис газидан заҳарланиб, ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Ўзбекистон ФВВ -га кўра, «Ушбу фожиага хонадон ертўласига ўрнатилган қўлбола (сертификатланмаган) сув иситиш анжоми сабаб бўлган. Мутахассислар хулосасига кўра, газда ишловчи сув иситиш анжомига дудбурон ўрнатилмаганлиги ҳамда ертўлада ҳаво алмашиш туйнуги бўлмаганлиги оқибатида, табиий газни чала ёниши ва ис гази ҳосил бўлиши юзага келган. Ертўлада тўпланган ис гази (ҳаводан енгил) ётоқхонага кўтарилган ва хонадон эгаларини ҳалокатли заҳарланишига олиб келган.

Ёрлиқ