Молия вазири: Ноннинг нархи оширилмади, балки эркинлаштирилди
(last modified Wed, 24 Oct 2018 05:23:45 GMT )
октябр 24, 2018 10:23 Asia/Tashkent
  • Молия вазири: Ноннинг нархи оширилмади, балки эркинлаштирилди
    Молия вазири: Ноннинг нархи оширилмади, балки эркинлаштирилди

Ўзбекистон Молия вазирлиги Ғазначилигида Молия вазирлиги тизимидаги масъул мутахассислар, журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, бу сафарги нарх-наволарнинг оширилиши аввалгиларидан фарқ қилади ҳамда ислоҳотларга ёрдам бериши керак.

“Масалан, ноннинг нархини бундай олиб қараганда оширмадик, балки эркинлаштирдик. Давлат ҳеч кимга ун ҳам, нон ҳам, электр энергия ҳам сотмайди. У ўртада адолатли савдо бўлишини таъминлаши керак бўлган ташкилот. Бу ислоҳотларнинг мақсади нархни ошириш эмас, балки тагида бозор турибди”, - деди Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «буханка» нон нархи ноябрда яна ошиши мумкин экани хабар қилинганди.