UzCard системасидаги носозликлар Ўзбекистон бюджетига 3 миллион доллардан ортиқ зарар келтирди
(last modified Sat, 27 Oct 2018 11:33:44 GMT )
октябр 27, 2018 16:33 Asia/Tashkent
  • UzCard
    UzCard

Ягона умумреспублика процессинг марказининг (UzCard) уч кун техник носозликлар туфайли ишламай қолгани Ўзбекистон фуқаролари ва давлатига қанчалик зарар келтирилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга кўра, давлат бюджетига 27 млрд сўм ($3,28 млн) миқдорида тушум бўлмаган, деб хабар беради.

Спот.уз сайтининг хабар қилишича, «Бир кунлик айланма (терминаллар орқали амалга оширилган тўловлар) 180 миллиард сўмни ($21,8 млн) ташкил қилади. Агар уларнинг бюджети 5%га тенг бўлса, унда бир кун мобайнида бюджетга 9 миллиард сўм ($1,09 млн), уч кун мобайнида 27−30 миллиард сўм тушумни ташкил этади, энди бу оддий математика. Бу фақат бевосита зарардир. Бундан ташқари, бошқа позициялар ҳам мавжуд. Аҳоли учун моддий ва маънавий зарар юқори бўлиши мумкин. Уни ҳисоблаш қийин”, — деди Мубин Мирзаев.

Шунингдек, вазир ўринбосари бу воқеага нисбатан мамлакат раҳбарияти томонидан жиддий муносабат билдирилганини ҳам айтиб ўтди. Хусусан, президент янги чакана тўлов тизимини яратиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган.