Чилонзордаги фожиали ҳодиса сабаби маълум қилинди
(last modified Wed, 31 Oct 2018 15:24:19 GMT )
октябр 31, 2018 20:24 Asia/Tashkent
  • Чилонзордаги фожиали ҳодиса
    Чилонзордаги фожиали ҳодиса

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Алишер Акбаров хонадонида қайд этилган фожиали ҳолатга ойдинлик киритилди.

Дарё сайтига кўра, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария шифокори Саидмурод Саидалиевнинг билдиришича, суд-тиббий эспертиза натижаларига кўра, ўлим ҳолатларига таом эмас, балки ис газидан ўткир захарланиш сабаб бўлган.

Алишер Акбаровнинг 42 ёшли аёли Умида Хаитова 2018 йил 30 октябрь 23:30 ларда болалар, уйнинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб, ухлашган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари кузатилмаган. Хаитованинг, тахминан, соат 23:30 ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниб, ва кўп марта қайт қилган. Хонадон эгаси Акбаров бу вақтда уйда бўлмаган, тахминан, соат 00:00да уйга қайтган. Турмуш ўртоғининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилинмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлаган.

2018 йил 31-октябр тонг соат 04:00 ларда Хаитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, бехуш ҳолда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30 да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан Хаитованинг қизлари Азиза Акбарова (1996 йил), Эъзоза Акбарова (2001 йил), Ирода Акбарова (2003 йил) ва ўғли Фаррух Акбаров (2012 йил)да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Айни пайтда ис газидан енгил даражада ўткир захарланган Умида Хайитова Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аҳволи қониқарли.

Ёрлиқ