Ўзбекистонда тухум ва сабзавотларнинг нархи кескин кўтарилди
(last modified Thu, 01 Nov 2018 11:31:33 GMT )
ноябр 01, 2018 16:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда тухум ва сабзавотлар
    Ўзбекистонда тухум ва сабзавотлар

Ўзбекистонда сентябрга қараганда инфляция даражаси 1,3 фоизга ошгани қайд этилди

Ўзбекистоннинг Статистика қўмитаси маълуотлари қараганда, Озиқ-овқатлардан тухум, сабзавот, гўшт ва ун маҳсулотлари ҳисобига истеъмол нархлари ортган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сентябрга қараганда 2,3 фоизга ошгани кузатилади. Товуқ тухуми - 15,1%, сут — 5% ортган. Сабзавотлар нархи - 8,3 фоизга ошган. Карам (50,3%), бодринг (32,1%), картофель (24,1%) ва сабзининг (19,1%) нархлари кескин ошгани қайд этилади. Парранда гўшти - 4,4%, нон ва макарон маҳсулотлари нархи - 2,5 фоизга кўтарилган. Гречка, ловия ва нўхот нархлари бироз пасайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йил бошидан 8,5 фоизга ошган. 2017 йил октябрь ойи кўрсатгичларига солиштирилса, бу йил товарлар нархи - 18,6 фоизга кўпайган.

Ноозиқ-овқат товарлар ва хизматлар нархи бу даврда инфляцияга таъсир қилмаган. Ҳар бир турдаги маҳсулотлар нархи 0,5 фоиздан юқорига кўтарилмаган. Қўмита миллий валютанинг импорт товарларига нисбатан таъсири камайганлигини қайд этади.

 

Ёрлиқ