Саломатлик ҳафтасида 15 нафар туркиялик врач иштирок этмоқда
(last modified Mon, 05 Nov 2018 06:48:08 GMT )
ноябр 05, 2018 11:48 Asia/Tashkent
  • Саломатлик ҳафтасида 15 нафар туркиялик врач иштирок этмоқда

Бир гуруҳ турк врачлари бепул тиббий маслаҳатлар бериш учун Ўзбекистонга келишди, деб хабар бермоқда Анадўлу агентлиги.

15 нафар врачнинг Ўзбекистонга сафари Туркия соғлиқ вазири Фахриддин Кўжийнинг фармойишига биноан, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) кўмагида ташкиллаштирилган.

Врачлар Қорақалпоғистоннинг пойтахти Нукус шаҳрида Ўзбекистон 42-саломатлик ҳафтаси доирасида 11 ноябрга қадар бўлишади.

Врачлар аллақачон Нукуснинг болалар ва онкогинекология шифохонасида беморларни қабул қилишни бошлаб юборишган.

Турк врачлари операциялар ва кўриклар ўтказишади, маҳаллий мутахассислар билан тажриба алмашишади.

Бугунги кунга қадар туркиялик врачлар жаҳоннинг 16 давлатида саломатлик ҳафталигида иштирок этишган. Унда 22812 бемор кўрикдан ўтказилиб, 3632 марта жарроҳлик операцияси амалга оширилган.

Ёрлиқ