18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимлик сотиш таъқиқланади
(last modified Thu, 08 Nov 2018 08:51:41 GMT )
ноябр 08, 2018 13:51 Asia/Tashkent
  • 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимлик сотиш таъқиқланади

 Депутатлар ўсмирларга энергетик ичимлик сотган шахсларни жарима тариқасида жазолашни таклиф қилишмоқда. Ушбу масала Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Парламент қуйи палатасидаги фракцияси йиғилишида Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамасида кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15  бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, - деб партиянинг матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунда энергетик ичимликлар тушунчасига таъриф берилган. Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги қонунда бундай ичимликларни истеъмол қилишнинг зарари, тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши кераклиги, шунингдек, телевидение ва радио орқали реклама қилиш вақтлари аниқ белгилайди. Болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш тақиқланган.