Ўзбекистонда маҳкумларга олий таълим олиш имконияти берилади
(last modified Fri, 09 Nov 2018 11:03:28 GMT )
ноябр 09, 2018 16:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

2019 йил 1 январдан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси негизида Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ташкил этилади.

Спутник сайтигаькўра, жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабкл этилган

Қарор билан жиноий жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Шартли ҳукм қилинган ва шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш пробация бўлинмаларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича ўқиш жорий этилади.

Шунингдек қарор билан 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

Концепция доирасида жиноят-ижроия қонунчилигини халқаро стандартларга мослигини қайта кўриб чиқиш, маҳкумларни камера типида сақлашни жорий этиш, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахсларни қайта касбий тайёрлаш масалалари назарда тутилган.

Ёрлиқ