Наманганда бир киши пичоқ зарбасидан ҳалок бўлди
(last modified Fri, 09 Nov 2018 11:26:14 GMT )
ноябр 09, 2018 16:26 Asia/Tashkent
  • Наманган
    Наманган

Наманганда рўй берган пичоқбозлик оқибатида бир киши ҳодиса жойида жон таслим этди.

Кун. уз сайтининг хабар қилишича, ҳодиса Наманган шаҳри «Гўзал» массивидаги «Сиҳатгоҳ» маҳалласида содир бўлган.

27 октябрь куни «Барлос» кафесида можаро чиққан. Можаро жойига келган 24 ёшли йигит, Н.К. можаро иштирокчиларидан бири бўлган Ж.С.нинг юрак соҳасига пичоқ билан зарба берган ва у оғир жароҳат туфайли вафот этган.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Н.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қотил маҳаллий «разборшик» ҳисобланади. Унинг қурбони эса Наманган шаҳридаги «Оромгоҳ» массивида яшаган, 21 ёшда бўлган.