Тошкент вилоятида пенсионер аёл ис газидан заҳарланиб, вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39607-Тошкент_вилоятида_пенсионер_аёл_ис_газидан_заҳарланиб_вафот_этди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида пенсиоер аёл ва унинг икки набираси ис газидан заҳарландилар.
(last modified 2025-11-17T04:08:27+00:00 )
ноябр 10, 2018 10:31 Asia/Tashkent
  • Тошкент вилоятида пенсионер аёл ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида пенсиоер аёл ва унинг икки набираси ис газидан заҳарландилар.

Ҳодиса оқибатида пенсонер аёл вафот этиб набиралари касалхонада ётқизилгани айтилади.

Тошкентнинг ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Янгиовул қишлоғида яшаган пенсионер А.И. икки нафар набираси билан ухлаб ётганида ошхонага ўрнатилган сув иситиш мосламасидан (АГВ) сизиб чиққан ис гази хонадан мўри чиқарилмаганлиги сабабли уй ичига тўпланган.

Бунинг оқибатида А.И. заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. Марҳуманинг набиралари эса заҳарланиш туфайли касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.