«Тоштурма»даги сўроқ чоғида Тошкентдаги бозор раҳбари ўз жонига қасд қилган
(last modified Wed, 14 Nov 2018 11:38:36 GMT )
ноябр 14, 2018 16:38 Asia/Tashkent
  • «Тоштурма»даги сўроқ чоғида Тошкентдаги бозор раҳбари ўз жонига қасд
    «Тоштурма»даги сўроқ чоғида Тошкентдаги бозор раҳбари ўз жонига қасд

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Абдуллаев ўз жонига қасд қилган.

Тошкент қамоқхонасидаги сўроқ чоғида пойтахт бозорларидан бирининг раҳбари вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг қариндошларига таяниб, UPL24 маълум қилди.

У жорий йил 12 ноябрь куни оламдан ўтгани тахмин қилинмоқда.

43 яшар Дилшод Абдуллаев «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бўлимларидан бирининг раҳбари эди. У камомадда гумон қилиниб, қўлга олинган ва 97 кундан бери «Тоштурма»да эди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Абдуллаев ўз жонига қасд қилган. Бироқ мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча расман изоҳ берилмади.

Ёрлиқ