«Тоштурма»даги сўроқ чоғида Тошкентдаги бозор раҳбари ўз жонига қасд қилган
ноябр 14, 2018 16:38 Asia/Tashkent
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Абдуллаев ўз жонига қасд қилган.
Тошкент қамоқхонасидаги сўроқ чоғида пойтахт бозорларидан бирининг раҳбари вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг қариндошларига таяниб, UPL24 маълум қилди.
У жорий йил 12 ноябрь куни оламдан ўтгани тахмин қилинмоқда.
43 яшар Дилшод Абдуллаев «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бўлимларидан бирининг раҳбари эди. У камомадда гумон қилиниб, қўлга олинган ва 97 кундан бери «Тоштурма»да эди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Абдуллаев ўз жонига қасд қилган. Бироқ мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча расман изоҳ берилмади.
Ёрлиқ