Ўзбекистон ва Қозоғистон учинчи мамлакатлар учун ягона виза жорий қилмоқчи
Икки томонлама келишувлар асосида учинчи мамлакатлар учун Ўзбекистон ва Қозоғистонга ягона кириш визасини жорий қилиш ва кейинчалик бошқа мамлакатларни ҳам бунга жалб этиш масаласини ўрганиб чиқиш назарда тутилган.
Норма.уз сайтига кўра, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси баъзи мамлакатлар билан виза режимини янада соддалаштириш ташаббусини илгари сурмоқда
Шунингдек, уй-жойни ижарага бериш ва фаолиятнинг баъзи турларини лицензиялаш тартибини енгиллаштириш ҳам режалаштирилмоқда. Бу 2025 йилгача Туризм соҳасини риволантириш концепцияси лойиҳасида кўзда тутилган.
иза жараёнларини Евроиттифоқ ва чиқиш туризми ривожланган бошқа минтақалар мамлакатлари фуқаролари учун соддалаштириш режалаштирилмоқда.