Бухорода хорижий сайёҳларга таомларни қиммат нархга сотган кафе раҳбарияти қўлга олинди
(last modified Thu, 15 Nov 2018 07:08:04 GMT )
ноябр 15, 2018 12:08 Asia/Tashkent
  • Бухоро
    Бухоро

Бухоро шаҳридаги «Бухоро Лоло Сервис» МЧЖ раҳбариятига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Дарё сайтига кўра, ушбу МЧЖга қарашли «Будриддин» ресторани ходимлари 5 сентябрь куни ресторанга мижоз сифатида келган Испаниянинг Мадрид шаҳрида яшовчи Ortiz Sanchez Fransisco Javier ва унинг турмуш ўртоғи Rodriguez-Contreras Perez’ларнинг буюрган таомларини ресторандаги қиммат нархдаги таомнома асосида ҳисоблаб, улардан 189 200 сўм пулни тўлов сифатида қабул қилиб олган.

Ушбу ресторанда маҳаллий аҳоли вакиллари ва хорижий меҳмонлар учун турли нархдаги таомнома жорий этилганлиги юзасидан тушунмовчиликлар юзага келган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан «Бухоро Лоло Сервис» МЧЖ раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ёрлиқ