Фото: Шавкат Мирзиёевнинг хотини Зироатхон Мирзиёева Жаклин Кеннедига ўхшайдими?
Амалиётчи стилист Жаннат Идрисова нима учун Шарқ биринчи хонимлари – умр йўлдошларининг энг яхши ёрдамчилари эканлиги Sputnikка сўзлаб берди.
Ўтган ҳафта АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп дидли аёл сифатида ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди: Парижда Биринчи Жаҳон урушининг якунланишининг 100 йиллигига бағишланган тантанали маросимда total gray либосини кийган эди: плиссе юбка ва ёқали шарф билан қалин газламали кулранг пальто ва икки тугмали кулранг пальто. ОАВ бу сафар Франция президенти умр йўлдоши Брижит Макрон ҳам ораста ва мос равишда кўринганлиги қайд қилишди. У қора шим, оқ блузка ва хаки рангли жакет либосида эди.
Шундай қилиб, бу гал ҳаммаси рисоладагидек ўтди, лекин бу хонимлар баъзан ўзларинг ножўя ҳаракатлари билан омманинг диққатига ўзларига қаратишлари ҳам мумкин. Масалан, Мелания мексикалик нелегал болалар билан бўлган учрашувда у “Менга фарқи йўқ, сизгачи?” ёзуви бор куртка кийиб олган эди.