Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво: Энг арзон мол гўшти қайси бозорда?
(last modified Wed, 21 Nov 2018 08:21:42 GMT )
ноябр 21, 2018 13:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво: Энг арзон мол гўшти қайси бозорда?
    Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво: Энг арзон мол гўшти қайси бозорда?

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 18 ноябрь ҳолатидаги нархлари билан танишинг.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишни давом этади, деб ёзади ЎзА.

Мол гўшти

26 000 сўмдан 45 000 сўмгача

Мамлакат бозорларида олдинги ҳафтада кузатилганидек, 1 кг мол гўшти 26 000 сўмдан 45 000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.

Энг арзон нархлар ўтган ҳафтада бўлгани каби бу ҳафтада ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилганди. 1 кг мол гўштининг нархи 26 000 сўмдан 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Энг қиммат Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 28 000 – 45 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 44 000 сўмгача

Бу ҳафтада нархлар ўзгаришсиз қолган.

Пойтахт бозорларида 1 кг қўй гўшти 28 000 – 40 000 минг сўмгача сотилмоқда.

Энг арзон нарх «Фарҳод» бозори (Тошкент шаҳри)да  – 1 кг қўй гўшти нархи 28 000 – 39 000 сўм.

Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг қўй гўшти 42 000 – 44 000 сўм.

Товуқ гўшти

11 000 сўмдан 20 000 сўмгача

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17 000 – 20 000 сўм

Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11 000 – 15 000 сўм

Пойтахт бозорларида 1 кг товуқ гўштини ўртача 16 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

Гуруч

3 000 сўмдан 14 000 сўмгача

Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз қимматлашгани кузатилди.

Энг қиммат нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 6000 – 14 000 сўм.

Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри «Сиёб» бозори – 3000 – 9000 сўм (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан 12 500 сўмгача

Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000 – 10 500 сўм.

Энг қиммат нархлар «Фарҳод» деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 12 500 сўмгача (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).

Ун

1 500 сўмдан 3 600 сўмгача

Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2500 – 3500 сўм.

Шакар

4 100 сўмдан 5 200 сўмгача

Энг қиммат нарх Жаззах шахри Марказий деҳқон бозорида – 5000-5500 сўм.

Энг арзон нарх «Фарҳод» деҳқон бозори  (Тошкент шаҳри)да – 4100 – 4600 сўм.

Тухум

450 сўмдан 700 сўмгача

Кузатишлар бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.

Мамлакат бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.

Картошка

1 200 сўмдан 3 000 сўмгача

Картошканинг нархи баъзи бозорларда арзонлашган.

Энг арзон нарх «Юнусобод деҳқон бозори» (Тошкент шаҳри)да – 1200 сўмдан 2500 сўмгача.

Энг қиммат нарх – мамлакатнинг аксарият бозорларида 1 кг картошка 3000 сўмгача.

Помидор

1 500 сўмдан 9 000 сўмгача

Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1500 сўмдан 3000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 5000 – 9000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 250 сўмдан 4 000 сўмгача

Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.

Энг арзон нарх Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозори – 1250 сўмдан 1800 сўмгача.

Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори – 2000 – 4000 сўмгача.

Мамлакат аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин.