БМТ: Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсати дунё стандартидир
Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган, БМТ Бош котибининг ўринбосари Майкл Мёллер замонавий дунёда интилиш керак бўлган ва энг сезиларли натижа берадиган айни стандарт Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсатидир деб айтди.
Спутник сайтига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов ва БМТ Бош котибининг ўринбосари Майкл Мёллер Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда амалга ошираётган ташқи сиёсати жиҳатларини муҳокама қилишди.
БМТ вакили Ўзбекистон олиб бораётган минтақавий сиёсатни, республиканинг қўшни давлатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун қаратаётган алоҳида эътиборини қуллаб-қувватлашини билдирган.
БМТ вакили 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлайдиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумида иштирок этади.