Болалар боғчасида ёнғин чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40354-Болалар_боғчасида_ёнғин_чиқди
Тошкентнинг Яккасарой туманидаги “Фортуна” хусусий болалар боғчасида ёнғин келиб чиққан, деб қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 28, 2018 10:59 Asia/Tashkent
  • Болалар боғчасида ёнғин чиқди

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги “Фортуна” хусусий болалар боғчасида ёнғин келиб чиққан, деб қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишди. Ёнғиндан хоналардан бирининг шифти ва деворлари зарар кўрди.

Мактабгача таълим муассасасининг бирор бир ходими ва тарбияланувчиси ёнғиндан зарар кўрмаганлиги маълум қилинди.

Дастлабки хабарларга кўра, кондиционер электр симидаги қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлган.