Женевада Абдулазиз Комилов ва Элис Уэллснинг учрашуви бўлиб ўтди
Кеча 27 ноябрь куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш мақсадида Швейцарияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Женева шаҳрида АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс билан учрашди.
Кун.уз сайтининг хабар қилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон президентининг 2018 йил майдаги АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни татбиқ этиш доирасида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатга оид айрим масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда ўз ишини бошлаётган Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби ва ушбу давлатдаги тинчлик жараёнини бошлаш юзасидан фикр алмашилди