Видео: Алишер Усмонов Владимир Путинга Ўзбекистон халқи ва президенти номидан раҳмат айтди.
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40381-Видео_Алишер_Усмонов_Владимир_Путинга_Ўзбекистон_халқи_ва_президенти_номидан_раҳмат_айтди.
 Кеча Кремлда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Алишер Усмонов Владимир Путинга самимий миннатдорлик сўзларини айтди.
(last modified 2018-11-28T12:03:34+00:00 )
ноябр 28, 2018 16:50 Asia/Tashkent

 Кеча Кремлда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Алишер Усмонов Владимир Путинга самимий миннатдорлик сўзларини айтди.

“Оллоҳга раҳмат, беш йил ўтиб мен яна сизга ўзимнинг миннатдорлигимни билдирмоқдаман. Бу сафар мен нафақат ўз номимдан, балким бутун Қиличбозлик федерацияси ва бошқарувим остида бўлган иккита улкан холдинг ходимлари номидан, қолаверса мен туғилиб ўсган Ўзбекистон фуқаролари, ўзбекистонлик ватандошларим ва ҳурматли президент Шавкат Мирзиёев номидан, биродарона қўллаб-қувватлашингиз учун - сизга катта раҳмат айтмоқчиман”, - деди Алишер Усмонов.

27 ноябрь куни Алишер Усмонов ва Ирина Винер-Усмонова Россия президенти Влдимир Путин қўлидан Ватан олдидаги хизматлари учун III ва II даражали орденлари олишган эди.