Шавкат Мирзиёев Чирчиқ дала ўқув майдонида махсус-тактик машқларни кузатди (фото)
(last modified Wed, 28 Nov 2018 12:54:11 GMT )
ноябр 28, 2018 17:54 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Чирчиқ дала ўқув майдонида махсус-тактик машқларни кузатди (фото)

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатди.

Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди. 

Image Caption

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг жанговар тайёргарлигини комплекс текшириш мақсадида 26 ноябрь тонгда тревога сигнали берилганди. Шу пайтгача мамлакат армиясида бундай кенг кўламли тўсатдан текширув ўтказилмаганди.

Image Caption

Signalдан сўнг Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, барча ҳарбий округ ва бўлинмаларда зарур ташкилий ишлар амалга оширилди. Ҳарбий полигонларда бир нечта махсус-тактик машғулотлар ўтказилди.

Чирчиқ дала ўқув майдонида ўтказилган машғулотларда ҳаво-десантчилари, артиллериячилар, мотоўқчилар, танкчилар, махсус операция кучлари ҳамда Ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмалари қатнашди.

Image Caption

Шартли душман базаларига ва у жойлашган ҳудудларга Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги қирувчи самолётлар ва вертолётлардан зарбалар берилди.

Шундан кейин жанг майдонида зирҳли қалқон танкчилар бўлинмаси пайдо бўлди. Улар танк биатлонида қўлланиладиган «Сувли тўсиқ», «Эскарп» ва «Тирсакли кўприк»дан мохирона ўтиб, белгиланган маррани эгаллади.

Image Caption

Мудофаа операциясини олиб бориш жараёнида, шартли оғир яраланган ҳарбий хизматчиларни жанг майдонидан олиб чиқиш, вертолётда эвакуация қилиш жараёни намойиш этилди.

Замонавий жанговар вертолётлар шахсий таркибни белгиланган ҳудудга десантлаштирди. Парашют-десант баталони хизматчилари марралар оралиғидан суқулиб кирган шартли душманни умумқўшин захира куч ва воситалари билан яксон қилиш вазифасини муваффақиятли бажарди.

Image Caption

Maxсус-тактик машғулотлар ҳарбийларнинг юксак профессионал маҳоратини, юқори жанговар шайлигини, бир тану бир жон бўлиб ҳаракатланишини намоён этди.

Image Caption

Машғулотларни ҳарбий-маъмурий секторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам кузатиб борди.

Президент Шавкат Мирзиёев полигон ёнидаги ҳарбий қисмда яратилган шароитларни, қурол-аслаҳа ва техникаларни кўздан кечирди. Мудофаа тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлардан мақсад мамлакатимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлигини таъминлаш эканини таъкидлади.

Ватанпарварлиги, профессионаллиги билан алоҳида намуна кўрсатган полковник Қодир Турсуновга автомашина, ҳарбий хизматчиларга планшетлар совға қилинди.

Image Caption

Шу ерда ҳарбий-маъмурий секторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.

Image Caption

 

Ёрлиқ