Комил Алламжонов раҳбарлик лавозимига тайинланди
(last modified Wed, 28 Nov 2018 15:29:49 GMT )
ноябр 28, 2018 20:29 Asia/Tashkent
  • Комил Алламжонов раҳбарлик лавозимига тайинланди
    Комил Алламжонов раҳбарлик лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳукумат қарори имзоланган.

У бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилган Лазиз Тангриевнинг ўрнида иш бошлайди.

Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини, 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2005-2009 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи в.б., 2009-2013 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи — қўмита матбуот котиби сифатида ишлаган.

Комил Алламжонов 2017 йилнинг декабрида президент матбуот котиби ва президент девони раҳбари ўринбосари лавозимларини эгаллаганди.

2018 йилнинг 27 августида эса президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида»ги фармони билан Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котибига айланганди.

У шу йилнинг октябрь ойи бошида лавозимдан кетганди.