Ўзбекистонда визаларга доир ҳукумат қарори тасдиқланди
ноябр 29, 2018 10:47 Asia/Tashkent
Эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини 3 йилгача муддатда расмийлаштириш мумкин.
Бунда виза учун 300 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари ушбу визаларни узоғи билан бир йилгача бўлган муддатга расмийлаштириш мумкин бўлган.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўзи бориб ўтказганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари этиб белгиланди (илгари бу учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз икки баравари миқдорида пул ундирилган).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 15 июлдан бошлаб e-visa.gov.uz сайти орқали электрон визалар беришни бошлаган эди.
Ёрлиқ