30 минг долларни чегарадан олиб ўтмоқчи бӯлган киши қӯлга тушди
(last modified Sat, 01 Dec 2018 11:50:50 GMT )
декабр 01, 2018 16:50 Asia/Tashkent
  •  30 минг долларни чегарадан олиб ўтмоқчи бӯлган киши қӯлга тушди

 “Фарғона” чегара божхона пости орқали қўшни Қирғизистон Республикасига чиқиб кетаётган фуқаро А.З. 34 минг АҚШ доллари ва 510 турк лирасини яширган ҳолда қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

"Холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда унинг эгнида бўлган ички кийими ичидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, нақд 30 минг АҚШ доллари мавжудлиги ошкор бўлди", - дейилган хабарда.

Шунингдек, хуқуқбузарнинг кийиб олган курткаси ўнг чўнтагида 4 минг АҚШ доллари ва қўл сумкаси ичидаги хамёнида 510 турк лираси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

 

Ёрлиқ